Гол урган Месси Роналду ортидан кетмоқда
Улардан кўп тўп киритадигани йўқ
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида «Нью-Инглэнд Революшн»га қарши ўйинда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. У аввал голли пас берди, сўнг эса ўзи ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Учрашув 2:1 ҳисоби билан «Интер Майами» фойдасига якунланди.
39 ёшли аргентиналик юлдузнинг бутун профессионал фаолияти давомидаги кўрсаткичлари ҳақиқий рекордга яқинлашиб бормоқда: у 1184 ўйинда жами 937 гол урган ва 428 маротаба голли пас берган.
Унинг асосий рақиби ҳисобланган, «Ан-Наср»нинг 41 ёшли форварди Криштиану Роналду эса ҳозирча статистикада олдинда бормоқда. Португалиялик суперҳужумчи фаолияти давомида 1343 учрашувда майдонга тушиб, 985 гол муаллифи бўлган ва 261 бор ҳамжамоадошларига гол уриш имконини яратган.

Изоҳлар (0)