Гол уришни Бельгиядан ўрганинг
2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида АҚШ ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги беллашув европаликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашув АҚШнинг Сиэтл шаҳрида жойлашган «Люмен Филд» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни иорданиялик ҳакам Адҳам Махадме бошқарди.
Бельгия терма жамоаси мезбонлар учтидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг илк дақиқаларидан ташаббусни қўлга олган бельгияликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ҳужумчи Шарль Де Кетеларе дарвозага аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейинчалик у яна бир гол уриб, дублини расмийлаштирди. 57-дақиқада эса ярим ҳимоячи Ханс Ванакен рақиб дарвозасини ишғол этиб, Бельгия устунлигини янада мустаҳкамлади. Охирги голни Ромелу Лукаку урди.
Шу тариқа Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатида учинчи ўйиндан бери кетма-кет ҳар бир учрашувда камида учтадан гол уришга эришди. Бу кўрсаткич терма жамоа тарихида янги рекорд сифатида қайд этилди.
Эндиликда бельгияликлар 1/4 финалда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Беллашув 10 июль куни АҚШнинг Инглвуд шаҳрида жойлашган «Соу-Фай» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар