Головинга "Монако"дан ташқари яна қайси гранд клублар таклиф билдиришган эди?

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин 2018 йилда "Монако"дан бошқа жамоага ҳам ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар маълум бўлди.

Унга кўра, Головинга "Монако"дан ташқари "Челси" ва "Ювентус" ҳам таклиф билдирган. Хатто, "аристократлар" россиялик футболчини "ЖЧ-2018"дан аввал сотиб олиш истагини билдиришган. Бироқ, ЦСКА бу борадаги таклифлар 20 миллион евродан кам бўлгани учун рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Александр 2018 йилнинг ёзида 30 млн евро эвазига "Монако"га кўчиб ўтган ва Россия футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!