Гордон: "Испания ва Англия бир хил даражада"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энтони Гордоннинг фикрича, жамоаси Испания билан бир даражада турибди.

Миллатлар лигаси мусобақасининг 1-турида англияликлар Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

«Менимча, бизнинг [Англия ва Испания] орамизда катта фарқ йўқ. Ўйлайманки, биз улар билан бир хил даражада турибмиз.

Ўша ўйинни ютишга тўлиқ имкониятимиз бор эди. Агар пенальтини аниқ амалга оширганимизда ҳисобни ўз фойдамизга якунлашимиз мумкин эди. Албатта, эндиликда бу ҳақда гапириш осон, лекин ўйин давомида менда яхши ҳиссиёт бор эди.

Ўзимизни ортда қоляпмиз, деб ҳисобламайман. Агар финалда уларга қарши майдонга тушганимизда ҳам ўзимни ишончли ҳис қилардим. Ишонч ҳар доим ҳам ғалабани кафолатламайди, лекин бугунги ўйин шундан далолат бердики, биз юқори даражадаги жамоамиз», – деди «Барселона» футболчиси ITV Sport билан суҳбатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!