Грепплингчиларимиз Осиё чемпионатини "ёндиришмоқда"!
4-6 май кунлари Филиппиннинг курорт шаҳарларидан бири Тагайтайда грепплинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтиши хақида хабар бергандик. Бугун ушбу турнир старт олди ва унда ўзбекистонлик грепплингчилар Nogi йўналишида муносиб иштирок этиб, медалларни қўлга киритишди. Жумладан, 92 кг вазнда Азизбек Шарипов барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, 84 кгдаги вакилимиз Улуғбек Раҳмонов ҳам рақибларига имконият қолдирмаган ҳолда, олтин медални қўлга киритди. 62 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдувосид Сиддиқовга финалда бироз омад етишмади ва кумуш медални қўзлга киритган бўлса, 92 кгдаги яна бир вакилимиз Ҳусан Раҳимов бронза медалига эга чиқди.
Олдинда GI йўналишидаги баҳслар ҳам кутиб турибди. Бу йўналишда ҳам вакилларимиздан медаллар кутиб қоламиз.
Фикрлар