Грилиш янги клубни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ҳужумчи яримҳимоячиси Жек Грилиш келгуси мавсумни қаерда давом эттирмоқчи экани маълум бўлди. Ҳозирча 31 ёшли англиялик футболчи «Эвертон» таркибида ижара асосида тўп сурмоқда.

Football Insider нашрининг ёзишича, Грилиш ёзги трансфер ойнасида «Эвертон»га тўлиқ ҳуқуқ билан ўтишни истамоқда. Бу борада «Астон Вилла» ҳам футболчига қизиқиш билдирганига қарамай, у айнан Ливерпул клубида қолишни маъқул кўрмоқда. Шу мавсумда у ўз ўйини орқали «ирислар» раҳбарияти ва мураббийлар штабига керакли футболчи эканини исботлашни режалаштирган.

Манбага кўра, «Эвертон» раҳбарияти ҳам Грилишни сақлаб қолиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ бунинг учун у мавсум давомида жамоа раҳбарияти ва мураббийларини ўз ўйини билан ишонтириши керак бўлади.

Премьер-лиганинг жорий мавсумида Грилиш «Эвертон» сафида икки ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Шунингдек, келаси ёзда футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади. Шу боис у эркин агент сифатида исталган клубга текин асосда ўтиш имкониятига эга бўлади.

Грилиш нега «Манчестер Сити»дан кетганини тушунтирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!