Грилишни клуб ўйиндан четлатди
Юлдузни нега жазолашди?
«Эвертон» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Англия Лига кубоги доирасидаги «Ньюкасл Юнайтед»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи мусобақанинг 1/8 финалида майдонга тушмайди. Қарор унинг ички тартиб-қоидаларни бузгани билан боғлиқ.
«Эвертон» – «Ньюкасл» учрашуви Ливерпулдаги «Ҳилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтади.
31 ёшли Жек Грилиш «Манчестер Сити» клубидан ижара асосида «Эвертон» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсумда жамоа сафида барча мусобақаларда саккизта ўйин ўтказди, бирор гол урмади ва голли пас ҳам бермади. Футболчининг шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)