Гризманн бу борада тенгсиз!

Антуан Гризманн 2017 йилнинг июнидан бери Франция терма жамоасининг бирорта ўйинини, жумладан, ўртоқлик ўйинларини ҳам ўтказиб юбормади. Гризманнинг серияси аллақачон 81 ўйинга етди ва бу халқаро футболдаги мутлақ рекорддир.

Гризманн охирги марта 2017-йилнинг 13-июнида Франция терма жамоаси ўйинида майдонга тушмаганди. Ўшанда футболчи Англияга қарши ўртоқлик учрашувида (французлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган) 90 дақиқани захирада ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, жума куни "уч ранглилар" сафарда Нидерландияни мағлуб этди (2:1) ва Европа чемпионати-2024 йўлланмасини қўлга киритди.Турнир Германияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!