Гвардиол янги мавсумни қаерда бошлаши ҳал бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хорватия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўзига бир неча клублар, хусусан, "Реал"дан чорлов бўлганига қарамай, Англия премьер-лигасида қолишга қарор қилди.

23 ёшли футболчи "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди. 

Бу ҳақда спорт журналисти ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбаларга кўра, янги шартнома муддати 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Клуб раҳбарияти Гвардиолни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўраётгани таъкидланади.

Гвардиол "шаҳарликлар" сафида 2023 йил ёзидан буён тўп сурмоқда. Шу вақт ичида у Англия клуби таркибида 122 та ўйинда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалаш билан бирга рақиблар дарвозасига 13 та гол урди ва жамоадошларига 10 та голли пас берди. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион евро деб баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!