Гвардиола Анчелоттига етиб олди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятида тўртинчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
Испаниялик мутахассис ушбу кўрсаткич бўйича ҳозирда "Реал"да ишлаётган италиялик мураббий Карло Анчелоттига етиб олди. Эндиликда иккала мураббий ҳам ушбу турнирдаги ғалабалар бўйича рекордчи ҳисобланади. Чунки Анчелотти ҳам тўрт марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги учун ўйинда "Манчестер Сити" "Севилья"ни пенальтилар сериясида (1:1 - асосий вақт, 5:4 - пенальтилар сериясида) мағлуб этди.
Фикрлар