Гвардиола ҳеч қачон Агуэрони ёқтирмаган!

Серхио Агуэронинг отаси Леонель дель Кастильо нега “Манчестер Сити” ўз тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартномани узайтирмаганига изоҳ берди. Унинг фикрича, Хосеп Гвардиола шахсий муносабати туфайли бунга йўл қўймаган.

- Мен Гвардиолага ишонмайман. У ҳеч қачон Серхиони ёқтирмаган. Пеп ўзи ишлаган барча жамоаларда асосий қаҳрамон бўлишни истайди.

Серхиони охирги паллагача “Тоттенхэм”, “Арсенал”, “Челси” сўраган эди. Уни Италия клублари ҳам ўз сафида кўрмоқчи эди, - деди футболчининг отаси.

Ўн йил давомида “Манчестер Сити”нинг етакчи ҳужумчиси ва тўпурари бўлган Серхио Агуэро энди “Барселона” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!