Гвардиола излаганини топди

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида тўпурар ҳужумчи олишни режалаштирмоқда. Хосеп Гвардиола бу позицияга Бундеслига тўпурарлари баҳсида иккинчи ўринни эгаллаган Андре Силвани таклиф қилмоқчи.

Андре Силва “Айнтрахт” таркибида сермаҳсул ўйин кўрсатди ва Германия чемпионатида 32 та учрашувда рақиблар дарвозасини 28 марта ишғол қилди.

“Айнтрахт” Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолгани боис 25 ёшли португалиялик футболчини сотиб юборишга қарши эмас. Унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Хосеп Гвардиола қўл остида Португалия терма жамоасининг бир неча футболчиси тўп тепаётгани боис, Андре Силва ҳам “шаҳарликлар” ўйин услубига тез мослашиб кетишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!