Гвардиола келажакда терма жамоада ишламоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда терма жамоаларда ҳам ишлаш истаги борлигини айтиб ўтди.

“Миллий терма жамоада ҳам ўзимни синаб кўришни хоҳлардим. Менимча унда нисбатан хотиржам ишлаш мумкин, кўпроқ гольф ўйнашим учун имконияти пайдо бўлади. Қаранг, ҳозир бунга умуман вақтим йўқ.

Эртами, кечми барибир бир кун келиб терма жамоада ишлашим мумкин, агар бу борада менга муносиб таклифлар бўлса албатта”, - дейди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!