Гвардиола: Мен бу ўйинчини шуғуллантиришни орзу қилардим

  • 17 февраль, 11:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қайси футболчини шуғуллантиришни орзу қилгани, бироқ бу нияти амалга ошмай қолганини айтиб берди.

Испаниялик мутахассис ашаддий рақиб – “Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий ўйинчиларидан Пол Скоулзнинг маҳоратига катта баҳо берди.

- “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган барча футболчилар орасидан мен фақат Пол Скоулзни танлайман. У ўз даврининг энг зўр ярим ҳимоячиси бўлган.

Мен Скоулзни шуғуллантиришни орзу қилардим. Скоулз ва Райан Гиггз бутун жамоага ўрнак бўла оладиган ажойиб ўйинчилар эди, - деди Хосеп Гвардиола.

Пол Скоулз бутун фаолиятини бир жамоа – “Манчестер Юнайтед”да ўтказган. Бу ўйинчи  майлон марказида ўйинни назорат қилиши, техник хусусиятлари, узоқдан йўлланадиган аниқ ва кучли зарбалари, чидамлилиги билан ажралиб турарди.

Скоулз манчестерликлар сафида 11 карра Англия чемпиони, икки бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиби ва кўплаб бошқа турнирларда бош соврин соҳиби бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!