Гвардиола “Реал” юлдузини текинга олмоқчи

“Реал”нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.

Defensa Centra нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” тажрибали ўйинчига жиддий қизиқиш билдиряпти. Манчестерликлар уни мавсум якунланиши билан қўлга киритмоқчи.

Тони Кроос ёзда мадридликлар билан шартномасини бир йилга узайтирганди.

Маълумотларга кўра, Тони Кроос Хосеп Гвардиола жамоасига эркин агент мақомида келса, “шаҳарликлар” ҳар мавсум учун унга 15 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Тони Кроос мадридликлар жамоасида 2014 йилдан бери тўп тепяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!