Гвардиола: Уни ҳамма яхши кўради
Пеп Гвардиола Бернарду Силванинг "Манчестер Сити" учун аҳамияти ҳақида гапирди.
“У ҳар жиҳатдан зўр ва биз унинг ўйинидан мамнунмиз. Мен шу ерда қолиб, 10 дақиқа давомида Бернарду Силва мен ва жамоамиз учун нимани англатиши ҳақида гаплашишим мумкин эди. У ҳар жабҳада устунлик қиладиган футболчи - фидойилик, ақл-заковат, ҳамма нарсани тушунади.
У камтар ва кийиниш хонасида ҳамма уни яхши кўради. Биз уни йўқотмаганимиздан бахтиёрмиз. У алмаштириб бўлмайдиган. Биламан, Силва бу ерда бахтли”, - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.
Фикрлар