Гвардиола Холанддан норози

  • 12 ноябрь, 08:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд яқин вақт ичида клубини ўзгартириши мумкин. Defensa Central нашри маълумотларига кўра, “Манчестер Сити”  бош мураббийи Хосеп Гвардиола Холанднинг клубни тарк этиб, Мадриднинг “Реал”ига ўтиш  истаги борлигидан норози бўляпти.

Tecno

Манбага кўра, Гвардиола ҳатто раҳбарият билан Холанднинг янги шартномасига тўлов миқдорини белгилаш бандини қўшиш масаласида келишмовчиликка борган.

Манчестерликлар Холандни 2022 йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд”дан сотиб олган.

У жорий мавсумда барча мусобақаларда 15 та ўйинда 19 та гол урди  ва 1 та голли узатма амалга оширди.

25 ёшли форварднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt  унинг бозор қийматини 180 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!