Гвардиолага турк клубидан иш чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кутилмаган бурилиш: «Трабзонспор» катта лойиҳа режалаштирмоқда. Туркиянинг машҳур клуби «Трабзонспор» яқин йиллар учун катта мақсадлар қўйгани ва шу йўлда номдор мураббийни жамоага олиб келишни режалаштираётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри маълум берди.

Манбага кўра, клуб ҳозирда «Ливерпуль» собиқ юлдузи Стивен Жеррард билан музокаралар олиб бормоқда. Шу билан бирга, раҳбарият янада катта қадам қўйиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда — жамоа варианти сифатида Хосеп Гвардиола номзодини ҳам ўрганаётгани айтилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, «Трабзонспор» испаниялик мутахассисга жуда манфаатли шартнома таклиф қилишга тайёр. 

Бироқ Гвардиола учун асосий омил маош эмаслиги таъкидланади. Турк клуби уни ўз спорт лойиҳасига ишонтириши, режаларининг жиддийлиги ва истиқболини намойиш қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!