Гвоздик: "Сиз бундан афсусланмайсиз"
Собиқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Гвоздик(20-1, 16 KO) 15 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган мағлубиятсиз серия қайд этаётган америкалик Дэвид Бенавидес(28-0, 24 KO)га қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди. Ушбу тўқнашув ярим оғир вазндаги вақтинчалик WBC чемпионлиги учун бўлади.
“Дэвид вазни ортиб бормоқда, у жисмонан йирик жангчи. Биламан, ҳозир Бенавидес ҳам худди мен каби ўзининг энг яхши формасида. Унинг боксдаги тажрибаси ҳам катта. Аммо биз профессионал тажриба ҳақида гапирадиган бўлсак, унда тахминан тенгмиз. Балки бу борада у мендан бироз устундир, чунки Бенавидеснинг рақиблари кучлироқ эди. Лекин мен ҳаваскор боксда жуда катта тажриба тўплаганман. 250 та жанг ўтказганим ҳали ҳам ёдимда. Ҳози профессионал боксда нималарга қодирлигимни кўрсатишим керак. Бўлажак баҳс ҳаяжонли ва ажойиб ўтиши аниқ. Кўрганингиздан афсусланмайсиз”, — деди украиналик.
Фикрлар