Гюндоган "Барса"дан кетмоқчи эмас!
ОАВда "Барса" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг кетиши ҳақида хабарлар тарқарлди. Футболчининг атрофидагилар "кўк-анорранглилар" спорт директори Декуга унинг режалари ҳақида маълумот беришди, деб ёзади "Mundo Deportivo".
"Барселона" Гюндоганни сотишни кўриб чиқмоқда, бироқ германияликнинг агенти ва унинг амакиси Илҳан Гюндоган раҳбариятга ҳеч қандай таклифга қулоқ солмасликларини айтди. Илкайга жамоа ёқади ва у "Барселона" билан муваффақиятга эришмоқчи.
Маълумот учун, Гюндоганга Саудия Арабистони ва Қатар клублари, хусусан, "Ас-Садд" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Фенербахче” ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш истагини билдирган.
Фикрлар