Ҳари Кейн Англия терма жамоасида қачонгача ўйнашини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия терма жамоасидаги келажак режалари ҳақида гапирди.

Сешанба куни 33 ёшли форвард «уч шер» сафида 125-ўйинини ўтказди. Шу тариқа у Питер Шилтонга тегишли рекорд кўрсаткични такрорлади.

«Ростини айтсам, терма жамоа учун бунча ўйин ўтказишни ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман. Умид қиламанки, олдинда яна кўп учрашувлар бор. Вақт ўз сўзини айтади. Ҳали ҳам ўзимни ривожлантира олишимга ишонаман. 

Ўтган мавсум карьерамдаги энг яхшиси бўлди, ҳозир ҳам жуда яхши спорт формасидаман. Шунинг учун тўхташ ниятим йўқ. Шунчаки ўйнашда давом этаман – охирида бу нимага олиб келишини кўрамиз. Балки яна ўн йиллар ўтиб, қайси чегарагача ета олишимни билиб олармиз», – деди Кейн ITV телеканалига берган интервьюсида.

Англия терма жамоаси сардори Чехияга қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этди. Энди унинг миллий жамоа таркибидаги голлари сони 91 тага етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!