Ҳакими ПСЖни хавотирга солиб қўйди
Кўп гол ура оладиган ҳимоячи гапга кўнмаяпти
«СЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳозирча янги шартнома имзолашга ошиқмаяпти.
Марокашлик футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Париж клуби раҳбарияти Ҳакимидан жуда мамнун ва у билан яна бир узоқ муддатли битим тузишни истамоқда.
Бироқ L'Équipe нашри ёзганича, Ҳакими ва унинг яқинлари музокараларни секинлаштирган — уларнинг фикрича, ҳозирча янги шартнома ҳақида гапириш учун эрта.
Манбага кўра, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳам 27 ёшли футболчи клубда яна анча йил қолишини умид қилмоқда.
Жума куни Ашраф Ҳакими профессионал карьерасида илк бор хет-трик қайд этди — «Гавр» 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. Қанот ҳимоячиси учта голдан ташқари яна икки голли узатма ҳам берди.

Изоҳлар (0)