Ҳамдамовнинг
Ads

Аввал хабар берганимиздек ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг “Анжи” клуби футболчилари раҳбариятга шарт қўйишди ва агар 18 октябргача барча қарздорлик бартараф этилмаса улар премьер-лиганинг 11-туридан ўрин олган ЦСКАга қарши ўйинда майдонга тушмасликларини билдиришди.

Рус ОАВлари тарқатган хабарга кўра агар чиндан ҳам “Анжи” чемпионатдан четлатиладиган бўлса, у ҳолда ундан қўлга киритилган очколар ҳам бекор қилинади.

Боиси, чемпионат регламентига кўра мусобақадан четлатиладиган жамоа мавсумнинг 15тадан кам ўйинида иштирок этган бўлса, унинг барча натижалари бекор қилинади. Агар жамоа 15тадан кўпроқ ўйин ўтказса, у ҳолда мавсумнинг қолган турларида рақиб жамоага тўплар нисбати ўзгармаган ҳолда ғалаба ёзилади.

Маълумот учун, "Анжи"нинг айни дамдаги умумий қарзи 260 миллион рублни ташкил этади. Жамоа премьер-лигада 12-поғонани эгаллаб турибди.