Ҳамюртимиз Зуҳра Абдуллаева Халқаро оғир атлетика федерациясида масъул вазифага сайланди

Албаниянинг Тирана шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг янги раҳбарияти ҳамда таркибий қисмлари шакллантириб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Сайлов якунларига кўра, шу пайтгача IWF Бош котиби лавозимида фаолият олиб борган ироқлик Муҳаммад Жалуд ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис IWF администрациясида 26 йиллик, Бош котиб лавозимида эса 5 йиллик тажрибага эга.

9_4

Яна бир аҳамиятли томони, тарихда илк бор Осиё вакили Халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланди.

IWF раҳбариятининг умумий таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Президент: Муҳаммад Ҳасан Жалуд Ал Шаммари (Ироқ);

Биринчи вице-президент: Урсула Папандреа (АҚШ);

Бош котиб: Хосе Карлос Кенионес (Перу);

Вице-президентлар: Пиррос Димас (Греция), Пётр Крол (Чехия), Аттила Адамфи (Венгрия), Дорис Марреро (Венесуела).

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрулло Шарипович Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ҳам саналади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу Конгрессда ҳамюртимиз Зуҳра Абдуллаева IWF ривожланиш ва таълим комиссияси таркибидан жой олди. Маълумот учун, ушбу таркиб Париж-2024 Олимпиадаси якунигача бўлган муддатга сайланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!