Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ҳамзат Чимаев Усман ва Ковингтон даражасида эмас!

Изоҳлар: 0

У яқинда ғалаба қозонганди.

"AMC Fight Nights" Лигаси президенти Камил Гаджиев ярим ўрта вазнда Ҳамзат Чимаевнинг имкониятига баҳо берди. 

"Аввал ҳам айтганман, Чимаев Камару Усман билан жангга тайёр эмас. Чунки бу ерда куч ва тажриба керак. Ҳаттоки, у Ковингтонни ҳам юта олмайди. Менимча, бугун Ковингтон фаворит бўларди. Усман ва Колби даражасига чиқиш учун Ҳамзат тўлиқ давом этадиган бир нечта жангда иштирок этиши керак", - деди Гаджиев. 

Эслатиб ўтамиз, Чимаев UFC 273 турнирида ҳакамларнинг қарорига кўра Гилберт Бёрнсни мағлуб этганди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ