Ҳарри Кейн “Барса” бўйича бир қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига чемпиони “Бавария” клуби ва Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн бу ёзда “Барселона”дан жиддий чорлов бўлаётганига қарамай, Каталонияга бормайди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Рашод Раҳмон ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Манбага кўра, Каталония клубига футболчининг Мюнхенда барчасидан мамнун экани ва яқин вақт ичида “Бавария” билан шартномасини узайтириши кутилмоқда, деган маълумот етказилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн 2023 йил ёзидан буён “Бавария” сафида тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда Кейн барча мусобақаларда 51 та учрашувда иштирок этиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!