Ҳарри Кейн мавсумни қаерда бошлашини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига чемпиони «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўзининг кейинги фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳал қилди.

Манбаларга кўра, англиялик форвард Мюнхен жамоасида қолиш ниятида. У клуб раҳбарияти билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборган. Кейннинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. 

Аввалроқ унга «Барселона» ва  «Тоттенхэм» томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Харри Кейн 2023 йилда «Тоттенхэм» таркибидан «Бавария»га ўтган. Немис гранди форварднинг трансфер ҳуқуқларини 90 миллион евро эвазига сотиб олгани маълум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!