Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Ҳасанбой Дўсматов - жаҳон чемпиони!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Дубай шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда  БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

-51 кг вазнда ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ва россиялик Баир Батлаев ўртасидаги жанг якунланди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган тўқнашувда чарм қўлқоп устамиз очколар эвазига ғалаба қозониб (4:1), олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Абдумалик Халоков ҳамда Всеволод Шумков (Россия) қарама-қаршилиги кутяпти.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ