Хендерсон учун "ЖЧ-2026" тугади
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати-2026нинг қолган қисмида ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон хизматидан фойдалана олмайди.
Журналист Жеймс Пирс маълумотига кўра, тажрибали футболчига жарроҳлик амалиёти талаб этилади. Шу боис у мусобақанинг қолган ўйинларини ўтказиб юбориши аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳендерсон ноодатий тарзда жароҳат олганди. Англиянинг Мексика устидан 3:2 ҳисобида қозонган ғалабаси ва 1/4 финалга йўл олгани муносабати билан нишонлаш пайтида ярим ҳимоячи реклама шитини ошиб ўтишга уринган. У мувозанатини йўқотиб, газонга ётиб тушган ва майдонни тарк этган.
Шу тариқа, Ҳендерсон Англия терма жамоасига Норвегияга қарши чорак финал учрашувида ёрдам бера олмайди. Беллашув 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Фикрлар