Here we go! Cилва Европага қайтади
Яқиндагина "Флуминенсе" билан хайрлашган Тьяго Силва Европага қайтмоқда. Унинг кейинги манзили Португалия бўлади.
Фабрицио Романо хабар беришича, 41 ёшли футболчи "Порту"га кўчиб ўтмоқда. Томонлар келишувга эришди, Силва билан тузиладиган шартнома 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор.
Тьягонинг асосий мақсади Жаҳон чемпионатида иштирок этиш. У терма жамоага қайтиш ва спорт формаси яхши бўлиб туриши учун Бразилияни тарк этиб, Европага қайтишни истади.
Эслатиб ўтамиз, Силва 2005 йилда ҳам айнан "Порту" таркибида ўйнаган.



Фикрлар