Ҳоким "Машъал" билан учрашди
Бугун Муборак туман ҳокими Улуғбек Эрназаров ўзбек футболида катта аҳамият касб этадиган “Машъал” клубига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида туман раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академиясида яратилган имкониятлар ҳамда қулайликлар билан танишди. Шунингдек, жамоанинг бугунги кундаги муаммоларини ҳам ўрганиб чиқди.
Шундан сўнг, туман ҳокими “Машъал” футболчилари билан учрашув ўтказди. Жамоа аъзолари билан яқиндан танишди ва Coca Cola Суперлиганинг 4-тур доирасида “Сурхон”га қарши ўйини олдидан омад тилади. Бундан ташқари, “Машъал”нинг уй учрашувларидаги барча беллашувларига ташриф буюриб, жамоани яқиндан қўллаб-қувватлашини айтди.
Сўнгра туман ҳокимига клуб рамзи туширилган статуэтка, футбол тўпи ва клуб либоси топширилди.
Шуни ҳам айтиш жоизки, Муборакнинг ёш ҳокими футболнинг ашаддий мухлиси экани маълум. У клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Фикрлар