Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳужумчи Манчестердан кетди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Вазият шуни тақозо этди

Дания ёшлар терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Чидо Оби-Мартин фаолиятини Нидерландияда давом эттиради. 

«Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати хабарига кўра, иқтидорли футболчи «Виллем II» клуби сафига қўшилди.

18 ёшли форвард нидерландиялик жамоа шарафини жорий мавсум охиригача ижара асосида ҳимоя қилади.

Ўтган мавсумда Оби-Мартин «Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси таркибида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган.

Эредивизиянинг амалдаги мавсумида «Виллем II» мусобақа жадвалида 15-поғонадан жой олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ