Ҳужумчининг нархи бирдан ошди

“Брайтон” клуби ўз ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони “Челси”га рекорд сумма – 116 миллион еврога сотганидан кейин янада қимматроқ трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Todomercado нашрининг маълум қилишича, “Брайтон” хўжайинлари 18 ёшли ҳужумчи Эван Фергюсонни 135 миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди.

Бу футболчи Германия чемпиони “Бавария” ва Англиянинг бир неча гранд клубларини нишонида турибди.

Ирландиялик футболчи Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумида олтита тўп киритган эди. Янги чемпионатнинг иккинчи турида “Вулверхэмптон” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Фергюсоннинг ўзи яна бир мавсум “Брайтон”да тўп тепиб, ўсишда давом этишни маъқул кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!