Асосий мазмунга ўтиш

“Ҳумо” Қозоғистон чемпионатида етакчи

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Парвоз баланд бўлди

Тошкентнинг “Ҳумо“ хоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги турида сафарда “Актобе” жамоасига қарши иккита ўйин ўтказди.

Пойтахтимиз хоккейчилари биринчи баҳсда меҳмонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Ўйинда хоккейчиларимиздан Радель Фазлеев, Вадим Кравченко ва Эдгарс Сиксна рақиблар дарвозасига учта шайбани йўллади.

Иккинчи учрашувда ҳам “Ҳумо”нинг қўли баланд келди. Бу гал ҳамюртларимиз “Актобе“ дарвозасига жавобсиз иккита шайба киритди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг “Ҳумо” жамоаси очколари сонини 51 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 51 очко билан етакчига айланди.

“Торпедо Усть-Каменогорск” жамоаси эса 50 очко билан 2-ўринда бораётган вазиятда “Сариарка“ клуби 48 очко билан 3-ўринда қайд этилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ