"Ҳумо" тарихий ғалаба эришди!

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Москвада "Звезда" меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 15-дақиқада Владимир Пешехонов ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Евгений Григоренко мувозанатни тиклади.

33-дақиқада Максим Казаковнинг узатмасидан сўнг Иван Яценко мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга эришди - 2:1. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Платон Попов "қанотлилар"нинг учинчи шайбасини киритди. 

Учинчи давр тўлиқ москваликлар устунлигида ўтди ва 55-дақиқада Сергей Лапин ҳисобни қисқартирди, бироқ мувозанатни тиклаш учун уларга вақт камлик қилди. Шу тариқа Евгений Попихин шогирдлари сериядаги ҳисобни 1:1 кўринишга келтиришди.

Маълумот учун, "Ҳумо" бунга қадар "Звезда"га қарши кечган 5 та беллашувнинг барчасида (2:7, 2:3 Б, 1:2, 0:3, 1:2 ОТ) ) имкониятни бой берган эди. Бугунги ғалаба тошкентликлар учун "армиячилар" устидан қозонилган дастлабки муваффақият бўлди.

1:0 — Пешехонов Владимир (Антипов Артём, Филин Егор), 14:45

1:1 — Григоренко Евгений (Здунов Павел, Воронин Артём), 28:44 сон жиҳатдан устунликда

1:2 — Яценко Иван (Казаков Максим), 32:22 

1:3 — Попов Платон (Воронин Артём), 38:53

2:3 — Лапин Сергей (Соркин Максим, Пеньковский Артём), 54:27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!