"Ҳумо"да Смирягинга рақобатчи пайдо бўлди
Тюмень хоккейи тарбияланувчиси, дарвозабон Дмитрий Лозебников "қанотлилар" билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин тошкентликлар ва дарвозабон Роман Нечитовский билан ўртадаги битимни икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган эди.
Маълумот учун, Лозебников "Звезда" сафида Олий Хоккей лигасида 35 учрашувда музга тушган ва икки беллашувда жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган.
Дмитрий Лозебников
Туғилган санаси: 15.01.1998
Амплуаси: Дарвозабон
Бўйи: 190
Вазни: 91
Чавгон ушлаши: чап қўл
"Звезда" – 35 ўйин, 2 "қуруқ ўйин", зарбаларнинг 91,4 % ни бартараф этган.
Фикрлар