Ҳумоюн Султонов ҳам бош совринга яқинлашмоқда
Zohir2018
Теннисчимиз ярим финал остонасида турибди
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган мусобақада Ҳумоюн Султонов иккинчи ўйинини ўтказди.
Турнирнинг 1/8 финал босқичида ёш теннисчимиз украиналик Владислав Орловни ҳар иккала сетда бир хил тай-брекда таслим қилди.
Энди Ҳумоюн ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Хитой Тайпейи вакили Чун Хсин Тсенгга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)