Ҳумоюн Султонов ҳам иккинчи даврада
Zohir2018
Тажриба ўз сўзини айтди
Наманган шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг илк давра баҳсларига старт берилди.
Қуръа натижасига кўра, икки теннисчимиз – Ҳумоюн Султонов ва Шаробиддин Абзалов илк босқичда ўзаро тўқнаш келди.
Улар ўртасидаги учрашувда Ҳумоюн тезкор ўйин намойиш этиб, 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Изоҳлар (0)