Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳусановнинг дўсти "Сити"дан кетди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 1

Витор Рейс жамоани тарк этиб, "Жирона"га кўчиб ўтди

"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи кетганини эълон қилди. Бразилиялик Витор Рейс жамоани тарк этиб, "Жирона"га кўчиб ўтди. Клублар 19 ёшли футболчини ижарага олишга келишиб олди. Келишув 2025/2026-йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, "Жирона" City Football Group холдинги таркибига киради. "Манчестер Сити" ушбу холдингнинг асосий клуби ҳисобланади.

Витор Рейс 2025 йил бошида "Палмейрас"дан трансфер қилинганидан кейин "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди. Ўшандан бери ҳимоячи "шаҳарликлар"нинг асосий жамоаси сафида тўртта ўйинни самарасиз ўтказди.

"Жирона" учун янги мавсум 15 август куни "Райо Валекано"га қарши ўйин билан бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ