Ҳусановнинг жамоадоши АПЛ рекордини ўрнатди

  • 24 Feb 09:57
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 26-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ливерпуль” футболчиларидан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шунга қарамай, бу баҳс “шаҳарликлар” ҳужумкор футболчиси Жереми Докунинг ёдида қоладиган бўлди. Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадоши шу куни лига рекордини ўрнатди.

22 ёшли бельгиялик футболчи “Ливерпуль” ҳимоячиларини 20 та уринишдан 15 тасида алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич янги натижа сифатида қайд этилди.

Аввалги рекорд “Лестер” вакили Иссахак Фатавга тегишли бўлиб, у ноябрь ойида “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиларига нисбатан 12 марта дриблингни муваффақиятли амалга оўирган эди.

Жереми Доку “Андерлехт” тарбияланувчиси ҳисобланади. Орада уч йил Франция чемпионатида “Ренн” шарафини ҳимоя қилган. “Манчестер Сити” чап қанот ҳужумчисини 2023 йилнинг ёзида 60 миллион еврога трансфер қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!