Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳусановнинг рақобатчиси ўзини мақтади

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Футболчи ўзининг ҳолати ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 16-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сафарда "Кристал Пэлас" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Ушбу тўқнашувдан сўнг "шаҳарликлар"нинг ўнг қанот ҳимоячиси ва Абдуқодир Ҳусановнинг рақобатчиси ҳисобланган Матеус Нунеш ўзининг ўйини ҳақида гапириб ўтди. 
 
"Доимо гол ўтказиб юбормаслик жуда ёқимли. Ҳозирги кунда ўзимни ҳимоячи сафида яхши ҳис қиляпман. Бу ҳар доим жуда муҳим. Умид қиламанки, биз шу йўсинда давом этамиз", - дея таъриф бериб ўтди португалиялик қанот ҳимоячи. 
 
Маълумот ўрнида, 27 ёшли футболчи бугунги учрашувдаги биринчи голга ассистентлик қилди. Унинг супер узатмасини Эрлинг Холанд боши билан зарба йўллаб, 41-дақиқада ҳисобни очган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ