
Ҳусановнинг тажрибали жамоадоши жароҳат олди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз жароҳати сабаб Англия терма жамоасида ўйнамайди.
Тажрибали футболчи мушакларидаги муаммолар туфайли терма жамоа қароргоҳини тарк этди, дея хабар бермоқда Daily Mail журналисти Жек Гоган.
"У еғинга мушакларида кичик муаммолар билан келди ва биз кутганимиздек аҳволи яхшиланмади. Таваккал қилмаймиз", - деди Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель.
6 сентябрь куни Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Андоррани қабул қилади, 9 сентябрь куни жамоа Сербия меҳмони бўлади.
"Сити" Стоунз эҳтиёт чораси сифатида Англия таркибидан чиқарилганини маълум қилди.
Комментарии