Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳусановнинг устози табрик йўллади

Бағрикенг инсон экан

Англия Премьер-лигасининг 34-турида “Ливерпуль” футболчилари ўз майдонида “Тоттенхэм”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Кетма-кет тўрт маротаба Премьер-лига ғолиби бўлган “Манчестер Сити” чемпионлик унвонини ливерпулликларга топширди.

“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола янги чемпионни табриклади.

- Ўзим ва клубдаги  барчанинг номидан “Ливерпуль”ни Англия Премьер-лигасидаги ғалабаси билан табриклашни истайман. Бу жамоа муносиб тарзда ғолиб чиқди ва бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Ажойиб жамоа.

Келаси мавсумда биз ҳам яхшироқ иштирок этиб, ғалаба учун мавсумнинг охирига қадар курашиш имкониятига эга бўлишимиздан умидворман. Ҳозир эса, “Ливерпуль”ни табриклашимиз керак, - деди Хосеп Гвардиола.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ