IBF сентябрь ойи рейтингини эълон қилди

 Халқаро бокс федерацияси (IBF) сентябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингга кўра, ярим ўрта яъни -66,68 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) вазн тоифасида расман биринчи рақам сифатида эътироф этилди.

-63,5 кг вазнда эса яна бир юртдошимиз Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) аввалги ойдаги  6-ўрнини сақлаб қолди.Ушбу вазн тоифасидаги яна бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд этилди.

IBF рейтингидан бошқа юртдошларимиз ҳозирча ўрин олмаган.