Ибрагимович: Мхитарян аслида ким эканлигини барчага исботлади
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида жамоадоши Генрих Мхитаряннинг асосий таркибда майднга тушгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Микини ҳар куни машғулотларда кузатиб бораман ва уни қандай футболчи эканлигини биламан. Умид қиламанки энди у барчага аслида ким эканлигини исботлади. Унда ўз кучига нисбатан ишонч бор. Мхитарян жиддий жароҳат олган эди ва жароҳатдан тикланиши қийин бўлди. Генрих профессионал футболчи ҳисобланади, у ўз имкониятини кутди ва ундан фойдаланди. Мураббийнинг ихтиёрида 25та футболчи бўлади ва айнан у кимлар майдонга тушишини ҳал қилади. Мхитарян ҳам “МЮ”нинг қолган футболчилари сингари маҳоратли ҳисобланади”, - дейди Швециянинг 10 карра энг яхши футболчиси Mirror нашрига берган интервьюсида.