Иброҳимни Англиянинг 5 та клуби талашяпти
«Байер»нинг ҳужумкор футболчиси Иброҳим Маза фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, 20 ёшли футболчига Лондоннинг икки клуби — «Арсенал» ва «Тоттенхэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Жазоир терма жамоаси аъзосига Премьер-лиганинг яна бир қатор жамоалари — «Челси», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» ҳам кўз тиккан.
Жорий мавсумда Маза барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда бешта ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта голли узатма муаллифига айланди.
Ёш футболчининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар