Икки гол Туркия — Ўзбекистон ўйини ғолибини аниқлади
Туркия U-18 терма жамоаси халқаро мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувда Ўзбекистон ёшлар термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Sports.kz Туркия футбол федерацияси расмий сайтига таяниб хабар берди.
Ҳисоб биринчи бўлим ўрталарда очилди: 39-дақиқада Ясин Акчай ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи тайм бошланиши биланоқ турклар яна бир бор гол урди: Мустафа Жошкун Тосун пенальтини аниқ амалга ошириб, 49-дақиқада устунликни икки тўпга етказди. 56-дақиқада эса Увейс Ясир Сатик майдондан четлатилиб, Туркия термаси бир футболчи камликда қолди.
Туркия U-18 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги учрашувини 5 октябрь куни мезбонлар — Португалия ёшлар термасига қарши ўтказади. Ўзбекистон эса шу куни Руминияга қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар