Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Икки юлдуз Англияга ғалаба келтирди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Натижа мухлисларга ёқди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган учрашувда Англия терма жамоаси сафарда Чехияни мағлуб этди. Беллашув 2:0 ҳисобида «уч шер» фойдасига якунланди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Чехия ярим ҳимоячиси Павел Шульц тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва мезбонлар майдонда бир футболчи кам бўлиб қолишди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ ҳисоб очилди: 47-дақиқада Энтони Гордон Трент Александер-Арнолд йўллаган аниқ узатмадан сўнг дарвозага зарба бериб, Англияни олдинга олиб чиқди.

69-дақиқада эса Харри Кейн рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол этди ва Англия устунлигини мустаҳкамлади.

Бу ғалабадан сўнг Англия терма жамоаси 3-гуруҳ турнир жадвалида 3 очко билан 2-поғонага кўтарилди. Чехия эса ҳозирча очко тўплай олмаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Миллатлар лигаси доирасида Англия сафарда Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув 3 октябрь куни бўлиб ўтади. Чехия шу куни меҳмон сифатида Испанияга қарши ўйнайди.

ЧЕХИЯ – АНГЛИЯ – 0:2 (0:0)

Голлар: Гордон, 47 (0:1), Кейн, 69 (0:2).

Майдондан четлатиш: Шульц, 25.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ