Инсайдер Рафинья "Барса"дан кетишига ишора қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталония клуби ҳужумчиси Рафиньянинг жамоани тарк этиши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Машҳур журналист Жерар Ромеро бразилиялик футболчи келажаги борасида фикр билдириб, унинг «Барселона»дан кетишига ишора қилди.

- Рэшфорд кетди, «Барселона» эса Гордонни олди. Левандовски кетди, «Барселона» Хулиан Альваресни чақиряпти. Энди эса улар Карим Адейемини олишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳолатда Рафинья кетадими ёки Руни Бардагжи?, – дея таъкидлади Ромеро.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Рафинья фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!