«Интер» - «Байер»: Превью

Европа Лигаси нимчорак финалида кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Жумладан, «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Шахтёр», «Базель» ва «Вулверхэмптон»нинг ушбу босқичда ўйнаши кўпчилик мутахассислар томонидан тахмин қилинганди. «Копенгаген»нинг турк чемпионлари устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришиши ҳақиқий совға бўлди. «Севилья» кутилмаганда «Рома»га ҳеч қандай имкон қолдирмай чорак финал масаласини ҳал қилди. Учрашув аввалида андалусияликларнинг жорий мавсумдаги ажойиб ўйини ва ушбу турнирдаги тажрибаси кўп тилга олингани бор гап. Аммо Фонсека шогирдлари ушбу беллашувда очиқчасига оқ байроқ кўтариб юборди. «Байер»нинг ғалабасини ҳам юқоридаги кутилганлар қаторига қўшишимиз мумкин эди. Сабаби, леверкузенликлар биринчи ўйинда ҳам 3-1 ҳисобидаги ғалабага эришгандилар. Аммо оптимист футбол ихлосмандлари Жеррард жамоаси нимадир қила олишига умид боғлади. Аммо «Байер» бу билан енгил тин олгани йўқ. Бугун улар «Интер»га қарши 1/4 финал баҳсида майдонга тушади. Биз ушбу блогда айнан шу учрашувга тўхталиб ўтамиз.

интерл

«Интер»

«Хетафе»га қарши учрашувда «Интер» ташаббусни рақибга топшириб қўйди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ испанлар голга чанқоқ футбол намойиш этди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланган тақдирда, биз «Хетафе»нинг йирик ғалабасига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин эди. Лукаку эса ўзига тақдим этилган яримта вазиятни голга айлантириб, ўз классини намойиш қилди. Унинг голидан сўнг «неррадзурилар»да ўзига бўлган ишонч ошиб кетди ва улар ҳам испанларнинг кетма-кет ҳужумлари соясида бир нечта вазият яратиб олишди. Иккинчи таймда ҳакам пенальти белгилади. Молина эса ундан унумли фойдалана билмади. Бу жамоага катта тушкунлик олиб келди. Якунда, захирадан майдонга тушган Эриксен иккинчи голни ҳам уриб, баҳс тақдирига нуқта қўйди.
Миланликлар бундай ўйин билан узоққа бора олмасликлари тайин. Конте шогирдлари билан чорак финал олдидан гаплашиб олганига умид қиламиз. Акс ҳолда, таркибидаги юлдузларни сақлаб қолиш учун ҳам ҳаракат қилаётган «Байер» уларни тор-мор келтириши мумкин.
«Интер» ўз тарихида 9 маротаба Европа Лигаси чорак финалда ўйнаган. Уларнинг 7 тасида кейинги босқичга чиққан, 2 тасида эса мусобақа билан хайрлашган. Уч карра турнир чемпиони ҳисобланган клубнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2004 йилга тўғри келади. Ўшанда уларни «Марсель» мусобақадан чиқариб юборганди.
Тахминий таркиб: Ханданович, Годин, Де Врей, Бастони, Дамброзио, Барелла, Брозович, Гальярдини, Янг, Лаутаро Мартинес, Лукаку.
Иштирок эта олмайди: Весино.

Интер_1

«Байер»

«Байер» Европа Лигаси чемпионлигини энг кўп истаётган клуб бўлса, эҳтимол. Сабаби, Кай Хаверцнинг тақдири шунга боғлиқ бўлиб турибди. Агар клуб мусобақадан чиқиб кетадиган бўлса, иқтидорли ҳавбекнинг бу ерда қолишидан наф йўқ. Яъни леверкузенликлар раҳбарияти элит клуб бўлишга даъво қилмаяпти. «Челси»дан таклиф бўлганини клуб директори ҳам тан олди.
«Рейнжерс» биринчи бўлимда гол ура олмагач кўп масала ҳал бўлиб улгурганди. Иккинчи тайм аввалида эса Мусса Диабининг голи барчасига нуқта қўйди. Шундоқ ҳам камдан-кам ҳужумга чиқаётган шотландияликлар уччун барчаси якунланди. «Интер» тўсиғидан ўта олган тақдирда, ярим финал леверкузенликларга бирмунча осон келади. «Шахтёр» ва «Базель» чорак финал жуфтликлари орасида энг кучсизи сифатида эътироф этилмоқда.
«Байер» бу босқичга 4 марта чиққан бўлса, 2 марта кейинги босқичга чиққан, 2 марта турнирдан чиқиб кетган. Бугун ушбу натижа қайсидир омонга оғади. Сўнгги марта 1/4 финалга 2008 йилда чиққан немис клуби ўшанда «Зенит»га баҳсни бой берган.
Тахминий таркиб: Градецки, Ларс Бендер, Свен Бендер, Тапсоба, Синкгравен, Демирбай, Паласиос, Вирц, Хаверц, Диаби, Фолланд.
Иштирок эта олмайди: Амири, Арангиз.
Сўроқ остида: Беллараби.

Байер

Мураббийлар

Антонио Конте: «Европа Лигасида олдинга қадам ташлаш жамоа учун муҳим. Бу сизга янада қийинроқ топшириқ юклайди. Мен қўл остимдаги футболчиларда агрессия, мотивация ва ишончни кўряпман. Таркиб ривожланишда давом этмоқда ҳамда биз рақиблар учун янада қийин жамоага айланяпмиз. Бизнинг лойиҳамизда иштирок этаётган ҳар бир инсондан хурсандман.

кОНТЕ

Петер Бош: «Биз кўрсатаётган футбол ҳужумкорлик, томошабоплик, голларга бойлик ва яна кўплаб яхши сифатларга эга. Бу менинг қарашларим. Одатда, итальян клублари яхши ҳимояланади. Бошқа томондан, «Интер» мутлақо бошқача жамоа: улар юқори прессингни яхши амалга оширади, ҳужумлар орқа чизиқдан ривожланиб келади. Улар узун пасларни жуда кам ишлатади. Бу бизга имконият туғдириши мумкин».

бош

Ушбу баҳсда номинал меҳмон бўлишига қарамай, учрашув Германияда ва бу «Байер»га кичик устунлик бериши мумкин. Ҳар ҳолда, «Интер» яна бир қийин жамоага қарши оғир ўйин ўтказиши кафолатланган. Хаверц ҳақидаги шов-шувлардан безган мухлислар унинг катта ўйинда ўзини қандай тутишига қараб, асл кучига баҳо беришлари мумкин бўлади.
Жавоб учрашуви бўлмаслиги унинг аҳамиятини ошириб юборади.

конца

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!